Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте ҳужумчи Жоау Феликснинг «Барселона»даги ўйинларини юқори баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки ўйинда португалиялик «кўк-анорранглилар» сафида учта гол ва бир голли узатмани амалга оширганди.
«Феликснинг «Барселона»даги ўйини мени ҳайратда қолдиряптими? Билмайман. Биз ҳаммамиз биламизки, унинг ажойиб иқтидори бор ва у буни жорий мавсумда кўрсатиши керак.
Ахир у ҳам «Атлетико»да яхши дамларни ўтказган. Унга келажакда энг яхши тилакларимни тилайман», деди Льоренте AS нашрига берган интервьюсида.
Феликс «Барселона»да ижара асосида ўйнайди, сотиб олиш имконияти йўқ. Футболчи ҳамон «Атлетико»га тегишли.