Англия премъер лигасининг яна бир қизиқарли учрашуви ҳозиргина якунига етди. Уельсдаги «Либерти» стадионида «Норвич»ни қабул қилган майдон эгалари 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўз одатига содиқ қолган Мигел Мичу бу ўйинда ҳам дублга эришди, аммо бу ҳам унинг жамоасига умумий ҳисобда фойда келтирмади.
«Суонси» - «Норвич» 3:4
Голлар: Мичу, Де Гузман, Мичу - Уиттакер, Бассонг, Xолт, Снодграсс.