Рафаел Бенитес бошчилигидаги «Челси» кетма кет иккинчи ўйинда анча ишончли ўйин кўрсатмоқда ва ажойиб ғалабаларни қўлга киритмоқда. Премъер лиганинг навбатдаги турида «Сандерленд» меҳмони бўлган «аристократлар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Испаниялик мураббий қўл остидаги жамоанинг барча голларига унинг ватандошлари муаллифлик қилишди. Фернандо Торрес дублга эришган бўлса, Xуан Мата бир маротаба мувоффақият қозонди.
«Сандерленд» - «Челси» 1:3
Голлар: Адам Жонсон(66) - Торрес(11), Торрес(45+3)пен, Мата(49)