Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Александр Хомяков: "Бердиев саккиз дақиқада қаҳрамонга айланди"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 19-турида ўз уйида “ Навбаҳор ”ни мағлуб этган “Андижон” клуби бош мураббийи Александр Хомяков ғалаба, омад, рақиб ва Суҳроб Бердиевнинг голи ҳақида гапирди.

“Барчани табриклайман. Жуда хурсандман. Бугун мухлисларга байрам қилиб беришни хоҳлагандик. Қийин учрашувда ғалабага эришдик. Футболчиларга ўйинга бўлган муносабатлари ва меҳнатлари учун раҳмат айтаман. Қийин ғалаба. “Навбаҳор”га қарши ўйнаш жуда қийин. Бугун омад ҳам биз томонда эди”, - деди Хомяков.

“Рақиб қайсидир маънода муаммоларга дуч келгани ҳақида билардик. Жамоа кўп ўйин ўтказди. Аммо, барибир рақиб сафида сифатли ва даражаси юқори футболчилар тўп суради. Фақат интенсивлик эвазига устунликка эришишимиз мумкин эди. Бугун бу режа тўлиқ ўхшади демаган бўлардим. Ўйиннинг кўп қисмида майдон марказини бой бердик. Шундай бўлсада, охиригача курашдик. Имкон пойладик ва ғалабага эришдик”.

“Суҳроб Бердиевнинг майдонга туширилиши омадли келди. У саккиз дақиқа ичида қаҳрамонга айланди. Нафақат мен, балки жамоадошлари ҳам унга раҳмат айтишимиз керак. У майдонга тушиб барчасини ўзгартириб юборди”.

“Агар ҳисоб 0:2га этганда вазиятни ўзгартира олишимиз қийин бўларди. Бизнинг ҳужум потенциалимиз, ўйинчиларимизнинг ҳолати бундай рақибга қарши бундай ҳисоб бўлиб турган пайтда вазиятни ўзгартириш учун балки камлик қилган бўларди. Биринчи голни ўтказган пайтимизда хато қилдик. Аммо, вазиятни ўнглай олдик. Мураббийга захира ўриндиғи олдида вазиятни баҳолаш қийинчилик туғдиради. Майдон четида бошқача кўринади. Шу боис, ўйин давомидаги хатоларни ўйин тугагач таҳлил қилганимиз қулайроқ”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 08:17, 24.09.2023.
Ўқилди: 1956 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.