"Атлетико" "Ювентус"дан ҳужумкор ярим ҳимоячи Федерико Кьезага жиддий қизиқиш билдирмоқда.
TodoFichaes нашри хабарига кўра, "кекса синьора" бу футболчини сотишга тайёр бўлади, чунки клубга ҳозирги молиявий вазиятда пул керак. Шу билан бирга, туринликлар Кьезага жиддий нарх қўйишди - 70 миллион евро.
Қайд этилишича, 25 ёшли Федерико Кьезага АПЛ грандлари "Челси" ва "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
2023/2024 йилги мавсумда "Ювентус" учун тўртта ўйинда Федерико Кьеза учта гол урди. Футболчи "Фиорентина"дан кўчиб ўтганидан сўнг 2020 йилнинг октябрь ойидан бери "кекса синьора" сафида ўйнамоқда.