Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Руслан Аҳмедов: «Тан олиш керак, «Динамо» биздан бир калла эмас, икки карра устун»

Баҳо:
+ | -

Про лига 18-тури доирасидаги «Динамо» - «Хоразм» (4:0) ўйинидан кейин меҳмонлар устози Руслан Аҳмедов истеъфога чиқиши мумкинлигини маълум қилди.

«Ўйин ҳақида фикрлар? Гапиришга гап йўқ, ютқаздик. Ҳамма кўрди, 15 дақиқа ичида 3та гол ўтказиб юбордик. Бу биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Бу голлар барча режаларимизни бузиб юборди, руҳан синдик. Шокка тушдик, десак ҳам бўлади. Мураббий сифатида барча айбни ўз бўйнимга оламан.

- «Хоразм» мавсумдаги энг йирик мағлубиятига учради. Бунга нималар сабаб бўлди?
- Футболни алдаб бўлмайди. Йилни бошидан ўзи молиявий сабаблар туфайли таркибни яхши ўйинчилар билан кучайтира олмадик. Иккинчи даврада ҳам кучайиш бўлмади. 1-даврадан кейин 6 ўйинчимиз кетди, бири Америкага йўл олди, ҳозир яна бир ўйинчимиз жамоадан кетяпти. Шунга ўхшаш сабаблари бор. Шунга қарамай, мағлубият учун жавобгарлик энг аввало менда. Сариқ карточкалар ва жароҳатлар ҳам бор эди. Аксига олиб бугун легионеримиз ҳам жиддий жароҳат олганга ўхшади. Захирамиз катта эмас, анча қисқа.

Аммо тан олиш керак, «Динамо» биздан бир калла эмас, икки калла устун. Йирик мағлубиятни кўтариш оғир, 2-бўлим учунгина йигитларга раҳмат айтдим. Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан.

- «Хоразм» 5-ўрин билан Суперлига йўлланмаси учун курашиш имкониятига эга. Бугунги йирик мағлубиятдан кейин бунга ўзингизда ишонч қолдими?
- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашамиз, аммо футболни алдаб бўлмайди, имкониятимиз ўйиндан-ўйинга қисқариб боряпти. Ҳаёт давом этяпти, эҳтимол кейинги ўйинларда бошқа мураббий тайёрлаб, жамоани олиб чиқар.

- Яъни, мағлубият жамоадаги фаолиятингизга таъсир қилиши мумкин, шундайми?
- Бўлиши мумкин. Балки, истеъфо сўрашим мумкин. Ҳамма нарса бўлиши мумкин, - дейди урганчликлар устози Руслан Аҳмедов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 22:33, 24.09.2023.
Ўқилди: 1029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.