Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЕЧЛ мукофот жамғармаси қанча?

Баҳо:
+ | -

Европа клуб футболи турнирларининг асосий босқичи старт чизиғига ҳам етиб келдик, ҳисоб.

Демакки, ҳозирда кўпчиликни оддий бир савол етарлича қизиқтириши табиий - ЧЛ, ЕЛ ва КЛдаги иштирок клубларга қанча даромад келтириши мумкин? Маълумки, еврокубоклар фақат нуфуз ёки савия эмас, балки моддий рағбат манбаи ҳам. Тўғри, 3та турнирда мукофот жамғармаси турлича. Ҳаммаси даража бўйича, албатта.

ЕЧЛ-2023/2024

Бош турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 2 миллиард еврони ташкил этади. AS нашри расмий сайти жорий мавсум давомида шунча пул қандай тақсимланиши борасида маълумот бериб улгурди. Чунончи, УЕФА бу масалада қатъий формулага амал қилади ҳар доим. Демак, тақсимот қуйидагича:

Гуруҳ босқичининг ҳар бир иштирокчисига - 15,64 миллион евро (қатъий тўлов)

Гуруҳ босқичидаги ғалаба учун -  2,8 миллион евро

Гуруҳ босқичида дуранг учун - 900 минг евро

1|8 финалнинг ҳар бир иштирокчисига - 9,6 миллион евро

1|4 финалнинг ҳар бир иштирокчисига - 10,6 миллион евро

1|2 финалнинг ҳар бир иштирокчисига - 12,5 миллион евро

Финалнинг ҳар бир иштирокчисига - 15,5 миллион евро

Ғолиб жамоага - қўшимча 4,5 миллион евро

Яна қўшимча тўловлар ҳам бор - 330,3 миллион еврога тенг ўйинлар намойиши жамғармаси. Бу ҳар бир клубнинг трансляция бўйича рейтинги асосида тақсимланади. Шуни алоҳида айтиш керак, бу мавсум ЧЛ гуруҳ босқичи форматида охирги марта ўтказилади. Келаси циклдан яхлит умумий лига йўлга чиқади ва кутилишича, турнир соврин жамғармаси ҳам кескин ошади.

ЕЛ-2023/2024

Иккинчи рақамли евротурнирда ўртага жами 465 миллион евро қўйилган. Соврин жам­ғармасини тақсимлаш формуласи ҳам тасдиқланган. Унга мувофиқ, турнир чемпиони ЕЛ кубоги баробарида 8,6 «лимон»га эга чиқади:

Гуруҳ босқичининг ҳар бир иштирокчисига - 3,63 миллион евро (қатъий тўлов)

Гуруҳ босқичидаги ғалаба учун - 630 минг евро

Гуруҳ босқичидаги дуранг учун - 210 минг евро

Гуруҳ босқичида 1-ўрин учун - 1,1 миллион евро

Гуруҳ босқичида 2-ўрин учун - 550 минг евро

«Плей-офф»нинг ҳар бир иштирокчисига - 500 минг евро

1|8 финалнинг ҳар бир иштирокчисига - 1,2 миллион евро

1|4 финалнинг ҳар бир иштирокчисига - 1,8 миллион евро

1|2 финалнинг ҳар бир иштирокчисига - 2,8 миллион евро

2-ўрин эгасига - 4,6 миллион евро

Ғолиб жамоага - 8,6 миллион евро

КЛ-2023/2024

Учинчи рақамли евротурнирнинг мукофот жамғармаси қандай тақсимланиши борасида ишончли манба маълумоти йўқ ҳозирча. Фақат иштирокчилар жами 235 миллион еврога эга чиқишлари ҳақида ёзилмоқда. Бу ўтган йилги мукофот жамғармасига нисбатан 6,7 фоиз кўпдир. Айтганча, КЛ нега йўлга қўйилган? «Мусобақаларимизни янада инклюзивлашни хоҳлаймиз. Мақсад - кўпроқ клублар ва уларнинг мухлисларига Европа кубоклари учун курашиш имкониятини бериш. Ўйланманки, барчанинг орзуси шу, - деганди УЕФА президенти Александр Чеферин бу борада. - КЛ ҳам майдонни кенгайтириш учун тузилди. УЕФА қаноти остида 55та миллий ассоциация бор ва ҳар бирининг клублари қитъа миқёсида имкон қадар кўпроқ ўйнаши муҳим».

Мусобақанинг дебют мавсумида барча миллий ассоциациялардан 184та жамоа қатнашди (баъзилари ЧЛ ёки ЕЛдан тушди). 8та клуб эса илк марта еврокубоклар гуруҳ раундига йўл олди. Жумладан, Арманистон, Гибралтар ва Эстония жамоалари тарихда биринчи марта гуруҳ ўйинлари юзини кўрди. Умуман, КЛнинг 8та квартетида 26та мамлакатнинг 32та клуби ўйнади - энг кенг географик хилма-хиллик. Таққослаш учун, ЧЛда 15та, ЕЛда эса 20та мамлакат жамоалари ўйнади. УЕФА Маркетинг ишлари директори Ги-Лоран Эпштейн эса КЛни бизнесни кенгайтириш йўли сифатида кўрсатди: «Бу турнир ҳамкор телерадиокомпаниялар учун қизиқарли майдондир. Зеро, футбол нуқтаи назаридан «кичик» мамлакатлар клублари ўйинлари янги аудитория жалб этиш имкониятини беради».

Умуман, КЛ ва ЕЛ битта форматга тушди: ўйинлар бир кунда, мадҳия битта, ҳомийлар ҳам икки турнир ҳуқуқларига эга. Бу ҳолат мусобақалар қамрови ва маркетинг имкониятларини кенгайтирди. Ваҳоланки, УЕФАнинг собиқ ижрочи-директори Ларс-Кристер Олссон 2020 йили КЛ фойдасиз бўлишини башорат қилганди: «Эҳтимол, учинчи рақамли лиганинг бозор қиймати нотўғри баҳолангандир. Кичикроқ клублар муносабати ҳам тушунарсиз. Ҳар ҳолда, иштирокчиларнинг хурсандлик билан қўшилишлари кутилганди, бироқ бундай бўлмади тарихда илк марта. Турнирда нисбатан қизиқарсиз жамоаларга қарши ўйнаш стадионлар тўлмаслигидан нишонадир балки. Боз устига, ЧЛдан қўшимча моддий рағбат йўқ. Барчаси КЛ зиён келтирадиган лойиҳага айланиш хавфини оширади». Лекин амалда ҳаммаси ўта ёмон тус олгани йўқ. Дейлик, УЕФА хулосаси шундай.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 24.09.2023.
Ўқилди: 3208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.