Кириш Регистрация

Ханчжоу-2022. Футбол. Ўзбекистон Гонконг устидан иродали ғалабага эришди ва гуруҳ ғолибига айланди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Ўйинларида футбол мусобақасининг гуруҳ босқичига якун ясалди. Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Гонконгга қарши иккинчи ўйинни ўтказиб, иродали ғалабага эришди.

Гонконгликлар 4-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Вакилларимиз танаффусга қадар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

Иккинчи бўлим бошида Гонконг дарвозаси томон пенальти белгиланди. Алишер Одилов эса кучли зарба билан тўпни дарвозадан юқорига тепиб юборди. Ниҳоят, ўзбекистонликларнинг уринишлари 65-дақиқада самара берди. Қанотдан етказилган тўпни Алибек Давронов бош билан рақиб дарвозасига жойлади.

Орадан 5 дақиқа ўтиб эса Жалолиддинов рақиб жарима майдони ичида охиригача курашди ва ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб, иккинчи тўпни киритди.

Ўйин сўнгида Ҳожимат Эркинов ва Гонконгнинг бир футболчиси майдондан четлатилди. ШУ боис, Эркинов кейинги босқичда майдонга тушмайди.

Ўзбекистон 6 очко билан гуруҳ ғолибига айланди. Терма жамоамизга нимчорак финалда Индонезия рақиблик қилади. Учрашув 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан 13:30 да бошланади.

Осиё Ўйинлари. Футбол. "C" гуруҳи, 2-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ГОНКОНГ - 2:1 (0:1)

Голлар: Алибек Давронов (65ʼ), Жасурбек Жалолиддинов (70ʼ) – Лей Нгаи Хои (4ʼ)
Ноаниқ пенальти: Алишер Одилов (54)
Четлатишлар: Ҳожимат Эркинов (Ўзбекистон), Жаҳонгир Хон (Гонг Конг)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:24, 25.09.2023.
Ўқилди: 4182 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.