Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоаси ўзининг португалиялик юлдузи Криштиану Роналдуга янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Record Portugal хабарига кўра, риёдликлар раҳбарияти 38 ёшли форварднинг ўйинидан кўнгли тўлмоқда ва у билан 2024 йилда якунланадиган шартномани яна 1 йилга узайтиришга қарши эмас.
Португал клубда йилига 200 миллион евро пул топади. У жорий мавсумда 8 та ўйинда 9 та гол уриб, 5 та голли узатма берди.