Ярим ҳимоячи Арда Гюлер эндигина тузалаётган бир пайтда яна «Реал Мадрид» касалхонасига ётқизилди.
Охирги марта тиззасини жароҳатлаган бўлса, бу сафар турк футболчиси сон мушагини шикастлаб олди.
Todofichaes'нинг сўзларига кўра, энг яхши кутилмада Гюлер уч ҳафтани ўтказиб юборади. 18 ёшли футболчининг тикланиши учун кўпроқ вақт керак бўлиши мумкин.
Ҳар ҳолда, Гюлер терма жамоа ўйинлари учун октябрь ойидаги танаффусдан олдин «Реал»да ўйнамайди.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Арда Гюлер «Фенербахче»дан «Реал»га ўтган эди. Ёш ярим ҳимоячи ҳали «Реал» сафида дебют қилгани йўқ.