Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Суперлига. «Металлург» – «Андижон». Превью

Баҳо:
+ | -

"Металлург" “Андижон” билан миллий чемпионатларимиз доирасида 41 марта тўқнаш келган. Мазкур учрашувларнинг 17 тасида Тошкент вилояти вакилларининг қўли баланд келган бўлса, 11 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. 13 та ўйин эса андижонликнинг ғалабаси билан якунланган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 67:61, “Металлург” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “Металлург”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:1 бўлиб, бу натижа 2015 йилги мавсумда Бекободдаги учрашувда қайд этилган. Андижонликлар эса ушбу мавсумнинг биринчи даврасида “Металлург” дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллади – 5:0.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда бўлиб ўтган сўнгги олтита учрашувида қайд этилган натижалар:

08.04.2021. “Металлург” – “Андижон” – 2:0
30.09.2020. “Металлург” – “Андижон” – 1:1
11.08.2019. “Металлург” – “Андижон” – 0:2
10.06.2016. “Металлург” – “Андижон” – 3:1
23.05.2015. “Металлург” – “Андижон” – 5:1
01.06.2014. “Металлург” – “Андижон” – 3:2

Ўйинни Фирдавс Норсафаров бошқаради
Суперлиганинг 20-турдаги “Металлург” – “Андижон” учрашувини Фирдавс Норсафаров бошқариб боради. Бош ҳакамга қанотларда Шоҳруҳ Йўлдошев ҳамда Жасур Рустамов ёрдам беради. Заҳира ҳаками Сардор Исматуллаев.

Фирдавс Норсафаров бу йил бошқарган 11 учрашувида 47 та сариқ, бир марта иккинчи сариқ ва 4 марта қизил карточка кўрсатган. Дарвозаларга 8 марта пенальти белгилаган.

Coca Cola Суперлигаси. 20-тур
27 сентябрь, чоршанба
“МЕТАЛЛУРГ” – “АНДИЖОН”
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Шохруҳ Йўлдошев, Жасур Рустамов, Сардор Исматуллаев.
VAR ҳаками: Наим Қосимов
AVAR: Никита Афиногенов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов

“Андижон” ҳақида
“Андижон” футбол клубига 1964 йилда асос солинган. Жамоа даставвал “Спартак” номи билан юритилган. Кейинчалик жамоа бу номни яна икки марта қайтариб олган (1970 – 73, 1989 – 91 йиллар). Айни пайтдаги номини эса клуб 1968 – 1970 йилларда ҳам олган. Мазкур жамоа шунингдек, “Андижанец” (1973 – 83), “Текстилшик” (1983 – 86), “Пахтакор” (1986 – 89), “Наврўз” (1991 – 96) номлари билан ҳам юритилган. 1997 йилдан то шу кунгача қадар эса яна “Андижон” номи билан фаолият юритмоқда.

“Андижон” кучлилар сафида бугунгача 786 та учрашув ўтказиб, шулардан 247 тасида ғалаба қозонган. 172 та ўйинда дуранг ўйнаган. 367 та ўйинда эса рақибларига имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 1026:1276.

Жамоанинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 7:0 (“Шаҳрихончи”, 1992 йил), энг йирик ҳисобдаги мағлубияти эса – 1:8 (“Насаф” – 2004 йил, МҲСК – 1997 йил). Жамоа лақаби – “бургутлар”.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 21:50, 26.09.2023.
Ўқилди: 1072 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.