Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Умид қилаверамиз!

Баҳо:
+2 | -

1996 йил... Шу мавсум "Навбаҳор" ҳозирча ўз тарихидаги ягона чемпионликка эга бўлганди. Бир қўшним "Навбаҳор"нинг ашаддий мухлисларидан эди...

Эсимда уларнинг уйида телевизор йўқ, баъзан радиоприёмник орқали ўйинларни эшитар, баъзан бизни уйга кириб кўрардилар. Кўп ҳолларда эринмай шаҳарга бориб стадиондан учрашувни бевосита кузатардилар. Менда балки шу инсон туфайли футболга меҳр уйғонгандир.

"Навбаҳор"-"Янгиер" (5:1) учрашувини бизникида кўргандилар. Ўшанда "Навбаҳор", ЧЕМПИОН! дея қарсак чалиб ўйинга тушиб юборган эдилар. Менга бу ҳолат эриш туюлар,тавба кап-катта одам уялмасдан ўйнашини қаранглар, дердим. Ҳа ютса ютибида.

Лекин мана энди тушунмоқдаман ўша қадрли ғолиблик ҳиссини. Ёки улар билганмикинлар кейинги чемпионлик узоқ куттиришини? Ушбу мавсумдаги бир учрашувни ўйиноҳда улар билан бирга кўрдик. "Навбаҳор" ютқазди... Кимлардир ҳакамни,яна бошқалар футболчиларни бўралаб сўкди. Улар эса жимгина йиғладилар, ҳа ростдан йиғладилар. Таниш-нотанишлар эй нима қиласан футбол кўриб, бизда ҳаммаси олдиндан ҳал этилади, деган гапларга парво қилмасдилар. Шу қадар жамоаси чемпион бўлишини хоҳлайдиларки, биз қанчалар терма жамоамизни Жаҳон Чемпионатида кўришни истаганчалик.

Гоҳида уларга ачиниб кетаман. Ҳозирги футболимиздаги ҳолатларга лаънатлар ўқигим келади. Бунга ўхшаган инсонларни юртимизда кўплигиниям биламан. Лекин уларнинг ёши ҳозир 71 да! Насиб этармикин яна "Навбаҳор"ни чемпион бўлганини кўриш?

Шу ёшда футбол кўришга бало борми, дерсиз. Лекин сиз ўзингизни отахоннинг ўрнига қўйиб кўрингчи! Қачондан мухлис бўлдингиз-у, қачонгача бўлмоқчисиз? "Навбаҳор" мана шундай кекса, фидоий мухлислари учун ҳам чемпион бўлиши шарт!

Бу менинг қўлимда эмас биламан! Балки, айтарсиз эй яна ёздиларингми билиб туриб, ярани тирнаманглар деб. Лекин бошқаси қўлимдан келмаса нима қилай? Майдонга тушиб елкама-елка тўп тепишга имкон бўлмаса нима қилай. Мен ҳам сиз қатори оддий мухлисман холос...

NAVBAHORCHI

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 19:48, 10.12.2012.
Ўқилди: 5040 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.