Россия чемпионати 19 турининг марказий учрашуви ўз ниҳоясига етди. Петербургда тўқнаш келган «Зенит» ва «Анжи» 1:1 ҳисобидаги дуранг натижага рози бўлишди.
Дастлаб меҳмонлар ҳисобни очишди. Жирковнинг пасидан сўнг Жоао Карлос тўпни дарвоза тўрига йўллади. Биринчи тайм шу ҳисоб билан ўз ниҳоясига етди. Иккинчи таймни майдон эгалари жуда фаол бошлашди ва 66 дақиқа ўтиб бораётга бир вақтда Анатолий Зирянов мувозанатни тиклади - 1:1. Одил Аҳмедов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Айтиб ўтиш жоизки, ўйин жуда асабий тарзда кечди. Айниқса, дуранг натижадан қониқмаган мезбонлар қатор ҳолларда асабларини тия билишмади. Учрашув асосий вақтининг 90 дақиқасида «Зенит»нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Данни майдондан четлатилди.
«Зенит» - «Анжи» 1:1
Голлар: Ж.Карлос(24), Зирянов(66)