Кириш Регистрация

Хави: "Севилья"га қарши бизни оғир ўйин кутиб турибди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Хави Ла Лиганинг жума куни бўлиб ўтадиган "Севилья"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди.

"Севилья" билан ўйин оғир ва жуда қийин бўлади. Лекин биз ўз уйимизда ўйнаймиз. Бизга ўз йўлимизга қайтиш учун мухлисларимиз ва атмосфера керак.

Ўтган мавсумда биз ажойиб ҳимояландик, аммо ҳозир бундай эмас. Биз чемпионликни қўлга киритишимиз учун ўтган мавсумдаги муҳитни яхшилашимиз ва қайтишимиз керак", - деди Хави "Барселона" матбуот хизматига.

"Барселона" - "Севилья" учрашуви 29 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни "Барселона" "Мальорка"ни мағлуб эта олмади - 2:2.

Киритилди: 22:56, 28.09.2023.
Ўқилди: 1267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.