"Севилья" марказий ҳимоячиси Серхио Рамос Ла Лига 7-турида "Барселона"га қарши ўйин олдидан интервью берди.
"Биринчи голимни "Барселона"га уриш ажойиб бўларди. Лекин бор эътиборимни ҳимояда кучли бўлишга ва гол ўтказиб юбормасликка қаратганман. Албатта, жамоамиз аллақачон эҳтимолий голни нишонлаш учун баъзи нарсалар тайёрлаган, бу ҳар доим жуда кулгили", - дея ҳимоячи сўзларини келтирган Marca.
Эслатиб ўтамиз, баҳс 29 сентябрь тунги соат 23:59 да старт олади.