"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия чемпионатининг 6-тури доирасидаги "Женоа"дан учралган мағлубият (1:4) ҳақида фикр билдирди.
"Тўғри, бу менинг фаолиятимдаги мавсумнинг энг ёмон старти, лекин бир нарса бор... Менга қадар бу клуб ҳеч қачон икки марта еврокубоклар финалига чиқмаган", - дея Моуриньо сўзларидан иқтибос келтиради DAZN.
“Рома” олти турда учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва 5 очко билан А Серияда 16-ўринга тушиб кетди.