Кириш Регистрация

Алонсонининг "Барселона"да обрўси баланд

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Маркос Алонсо жамоада катта обрўга эга. Журналист Иван Сан Антонионинг фикрича, ўйин амалиёти кам бўлишига қарамай, испаниялик футболчи кийиниш хонасида етакчилардан бири ҳисобланади.

Манба, шунингдек, Алонсо ёш футболчиларга ўрнак бўлаётганини ҳам аниқ айтиб ўтган. Маркос кийиниш хонасида нутқ сўзласа, ҳамма уни диққат билан тинглайди. Бош мураббий Хави Эрнандес ҳам испанияликнинг иш услубидан жуда мамнун.

Эслатиб ўтамиз, Алонсонинг "Барселона" билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. У 2022 йилнинг ёзидан буён жамоада ўйнамоқда, у Лондоннинг "Челси" клубидан эркин агент сифатида кўчиб ўтган.

Киритилди: 12:54, 29.09.2023.
Ўқилди: 3028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.