Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

МДҲ футболининг ноябрь ойидаги энг муҳим 5 воқеаси

Баҳо:
+ | -

Россиянинг "Спорт Экспресс" газетаси ноябрь ойида МДҲ ва Болтиқбўйи футболида рўй берган энг муҳим 5та воқеалар рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасида Эронни мағлуб этиб, ўз гуруҳида 1-ўринга кўтарилиб олгани муҳимлиги жиҳатдан ойнинг иккинчи воқеаси деб топилди.

Ноябрь ойининг беш муҳим воқеаси эса қуйидагича:

1. "Шахтёр" муддатидан аввал Европа чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритди.
"Кончилар" Даниянинг "Нордшеллан" клубини мағлуб этиб, муддатидан аввал Европа чемпионлаши лигасининг баҳорги босқичи йўлланмасига эга бўлди. Умуман, "Шахтёр" нимчорак финалда тўп сурадиган МДҲ миқёсидаги ягона жамоа бўладиган бўлди.

2. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш гуруҳида пешқадамга айларди
Ўзбекистонлик футболчилар ўз майдонидаги мағлубият учун Эрондан қасос олди ва ўтказилган 5та ўйиндан кейин гуруҳда 1-ўринга кўтарилиб олишди. Гуруҳда дастлабки 2та ўринни олган жамоа Бразилияда ўтадиган мундиалга боради. Олдинда эса ҳали 3та тур ўйинлари бор. Ўзбекистонни эса таъқибчилардан бор-йўғи 1 очко ажратиб турибди. Демак, Ўзбекистон учун муҳим баҳслар ҳали олдинда.

3. Россия ва Украинанинг 2тадан жамоалари Европа лигасининг плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритишди
"Анжи", "Рубин", "Днепр" ва "Металлист" клублари муддатидан аввал Европа лигасининг плей-офф босқичига чиқиш вазифасини уддалашди.

4. БАТЭ, "Динамо" (Киев) ва "Зенит" клублари ўз иштирокларини Европа лигасида давом эттиришади
Беларусь ва украинлар Чемпионлар лигаси плей-офф йўлланмасини қўлдан чиқарган бўлса-да, ноябрь ойидаги ўйинларда улар Европа лигасининг баҳорги мавсумида ўйнаш масаласини ҳал қилишди. "Зенит" эса Европа лигасида ўз иштирокини давом эттириш учун декабрь ойида "Милан"ни мағлуб этиши шарт эди ва уни санкт-петербургликлар буни уддашганидан хабарингиз бор.

5. Генрих Мхитарян самарадорлик борасида Украина чемпионати рекордларини янгиламоқда
"Шахтёр"нинг арманистонлик легионери Украина чемпионатининг биринчи даврасида нақ 16та гол урди! Ўтган мавсум тўпурари 14та гол урганини инобатга олсак, унинг натижаси ҳайратланарли. Мхитарян бу билан чекланиб қолмоқчи эмас - қишки танаффусга чиқиб кетиш олдидан унинг ҳисобидаги голлар сони 18тага етди.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 20:05, 11.12.2012.
Ўқилди: 7329 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.