"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "қизил иблислар" ҳужумчилари Антони ва Жэйдон Санчонинг можароларини солиштирди.
“Бу муаммоларнинг бир-бирига алоқаси йўқ. Бир можаро ички, иккинчиси ташқи можаро”, - деди нидерландиялик мутахассис.
Аввалроқ, Антони давом этаётган оиладаги зўравонлик можаросига қарамай, "қизил иблислар"нинг умумий машғулот гуруҳига қайтди ва Жэйдон Санчо тен Хагни омма олдида танқид қилгани сабаб, "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибидан четлаштирилди.