«Арсенал» ҳимоячи Александр Зинченко билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, украиналик футболчининг инглиз клуби билан янги шартномаси 2028 йилгача амал қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Зинченконинг «канонирлар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
Футболчи ўтган мавсум бошидан буён «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, у аввалроқ «Манчестер Сити», «ПСВ» ва Россиянинг «Уфа» клубларида тўп тепган.
Англия чемпионатининг жорий мавсумида ҳимоячи олтита ўйин ўтказиб, бирорта ҳам самарали ҳаракат қила олмади.