"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг айни пайтдаги асосий муаммоси ҳақида гапирди.
“Коди Гакпо ҳозир оқсоқланиб ҳаракатланмоқда. Тўғрисини айтсам, айни дамда жамоанинг асосий муаммоси ҳам шу. Икки футболчимиз шикастланиш туфайли, учинчи футболчимиз жароҳат туфайли йўқотилди. Ҳаммаси жуда ёмон.
Гакпо "Тоттенхэм"га қарши ўйинда гол урди, аммо кейин ўзини ноқулай ҳис қилди. У бунгача қоидабузарлик туфайли жароҳат олганди", - деди немис мураббийи.
Англия Премьер-лигасининг 7 туридан сўнг мерсисайдликлар 16 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.