Ёзда Лондоннинг "Арсенал" жамоаси билан шартнома имзолаган германиялик ҳужумчи Кай Хаверц Испания топ-клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди, дея хабар бермоқда Todofichajes нашри.
Манбанинг хабар беришича, футболчига “Барселона” қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар мураббийлари Хаверц жамоанинг ҳужум салоҳиятини кучайтира олишига ишонмоқда.
Қай ўтган ёзда "Челси"дан "Арсенал"га ўтган эди. Трансфер суммаси 70 миллион еврони ташкил қилди. Форварднинг "канонирлар" билан тузилган шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Англия чемпионатининг жорий мавсумида 24 ёшли германиялик 7 та ўйин ўтказиб, битта гол урди.