Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Тен Хаг: "Лисандро операция қилинишини тасдиқлайман"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Галатасарой"га қарши ўйин олдидан ҳимоячи Лисандро Мартинес оёғидан олган жароҳати туфайли иккинчи операцияни ўтказишини айтди.

"Тасдиқлашим мумкинки, Мартинес жарроҳлик амалиётидан ўтиши керак", - деди тен Хаг матбуот анжуманида.

29 сентябрь куни "манкунианликлар" матбуот хизмати 25 ёшли аргентиналик футболчи шу йилнинг апрель ойида оёғидан олган жароҳати қайталаниши сабабли узоқ муддатга сафдан чиққанини маълум қилганди. Жорий мавсумда ҳимоячи “Манчестер Юнайтед” сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

"Манчестер Юнайтед" ва "Галатасарой" учрашуви эртага, 3 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:21, 02.10.2023.
Ўқилди: 1332 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.