ОКМК Осиё чемпонлар лигасининг жорий мавсумини муваффақиятли бошлай олмади. Илк турда "Ал-Иттиҳод" клубига сафарда ютқазиб қўйган олмалиқликлар бугун ўз майдонларида Ироқнинг "Ал-Қува ал-Жавия" жамоасига имкониятни бой беришди.
Ҳар иккала бўлимнинг аввали ОКМК учун омадсиз келди. 2-дақиқада Шоҳруҳ Гадоев йўқ жойдан тўпни Али Жассим узатиб берди. Ироқлик футболчи эса Сардор Раҳмоновни чалғитиб кучли зарба билан мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.
Иккинчи бўлим бошида эса "Эйр Форс" олис масофадан жарима зарбасини тепди. Кучли йўлланган зарбани ОКМК посбони қайтарди. Қайтган тўпни Раҳмонов ён томонга тепиб юборганида ўша жойда югуриб келган Санжар Турсуновга тўп тегиб, тўрга бориб тушди.
Олмалиқликлар вазиятни ўнглаш учун жуда кеч ҳаракат қилишди. Биринчи бўлим сўнгида Ҳақназий томонидан бош билан йўлланган зарбани "Ал-Қува ал-Жавия" посбони қайтаришга муваффақ бўлди.
Ниҳоят 81-дақиқа келиб Сиёвашнинг ўзи ҳисобдаги фарқни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Миржалол Қосимов шогирдлари мағлубиятдан қутулиб қолишлари мумкин эди. Аммо мураббийнинг ўғли — Миржамол томонидан йўлланган зарбани ироқлик дарвозабон қайтаришга эришди.
Шу тариқа, ОКМК иккинчи ўйинда ҳам ютқазган бўлса, "Ал-Қува ал-Жавия" ўз очколарини 4 тага етказиб олди.
ОЧЛ, "С" гуруҳи, 2-тур
ОКМК - "Эйр Форс" - 1:2 (0:1)
Голлар: Сиёваш Ҳақназарий (81) — Али Жассим (2), Санжар Турсунов (48-автогол)
ОКМК: 25. Валижон Раҳимов, 3. Сардор Раҳмонов (Бахтиёр Қосимов, 90), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 9. Рубен Санчез (Акром Комилов 71), 10. Хуршид Ғиёсов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (Мартин Боаке, 46), 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов (4. Миржамол Қосимов, 71) 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 90+3), 88. Сияваш Ҳақназарий.
“Эйр Форс”: 20. Муҳаммад Ҳамид, 2. Жаит Маруфи, 8. Ибраҳим Баеш, 10. Али Жасим, 13. Франко Атчоу, 18. Франко Абого, 19. Муҳаммад Қосим, 25. Саад Абдуламир, 40. Бакарий Ндае, 44. Ҳаммуд Машаан, 48. Руслан Ҳаноон.
Огоҳлантиришлар: Руслан Ҳаннон (35), Миржамол Қосимов (76).