Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Десмонд Букингем: «Ал-Ҳилол» - «Навбаҳор» учрашуви натижаси мени ҳайрон қолдирди»

Баҳо:
+ | -

Бугун Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” стадиони анжуманлар залида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Мумбай Сити” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Мумбай Сити” жамоаси бош мураббийи Десмонд Букингем ва меҳмонларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Ростин Гриффитс иштирок этишди.

Қуйида эътиборингизга Десмонд Букингемнинг фикрларини ҳавола этяпмиз.                 

— Гарчи Наманганга ярим тундан ошганида етиб келган бўлсакда, бизни мезбон жамоа вакиллари тантанали кутиб олишди, бунинг учун уларга  ўз миннатдорчилигимни билдираман.  Яхши дам олдик ва бўлажак баҳсга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Гуруҳимизда кучли жамоалар бор. “Навбаҳор” “Ал-Ҳилол” билан дуранг қайд этди, шу сабабли, эртанги рақибимиз ҳам  кучли. “Навбаҳор”га қарши баҳс юқори даражада ўтади деб ўйлайман.

“Навбаҳор””да ҳеч қайси футболчини алоҳида ажратиб, кўрсата олмайман. Боиси, жамоада кучли футболчилар йиғилишган. “Ал-Ҳилол” – “Навбаҳор” учрашувини кузатдик. Натижадан ҳайрон қолдим.

“Навбаҳор” ҳақида тўхталадиган бўлсам, ушбу клубда жисмонан бақувват йигитлар йиғилишган, шунингдек, жамоа мураббийи ҳам жуда иқтидорли ва катта тажрибага эга.

“Навбаҳор” ҳамда “Мумбай Сити” ўртасида катта фарқ бор, боиси, эртанги рақибимиз бунгача халқаро турнирда иштирок этган, биз эса бу турнирда янгимиз. Эндигина иккинчи марта мусобақада қатнашяпмиз. Ҳар бир ўйин бизга улкан тажриба беради.

ОЧЛда ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин, аммо бу хатолар жамоага тажриба тўплашга ёрдам беради. Мухлислар бизга ишонишда, жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишса, уларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Намангандаги биз истиқомат қилаётган меҳмонхона ҳам Мумбайдаги меҳмонхоналарга ўхшаш экан. Ундаги шароитлар жуда яхши. Парвоздан чарчагандик, шунинг учун иложи борича яхши дам олиб, тикланишга эътибор қаратдик.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:25, 02.10.2023.
Ўқилди: 9245 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик