"Наполи" бош мураббийи Руди Гарсия Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида "Реал"дан учралган мағлубият (2:3) ҳақида фикр билдирди.
“Биз яхши ўйнадик, аммо натижадан ҳафсаламиз пир бўлди. Бу футбол - гол уриш керак. Биз ўсишимиз керак, муайян дақиқаларда янада мустаҳкамроқ ўйнашимиз, тўпни кўпроқ назорат қилишимиз ва тажовузкор ҳаракат қилишимиз керак", - дея Гарсиянинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.