Кириш Регистрация

Суперлига. “Турон” – “Металлург”. Превью

Баҳо:
+ | -

Ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган Яйпаннинг “Турон” жамоасига қарши “Металлург” Суперлигада бугунгача 3 та ўйин ўтказишган.

Томонлар 1 мартадан ғалаба қозонишган. Яна битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Турон” кучлилар сафидаги биринчи ғалабасини айнан “Металлург”га қарши ўйинда тантана қилган. Жамоаларнинг бу йил Бекободда кечган баҳсида кучлар тенг келди. Мезбонлардан Шаҳзоджон Неъматжонов, яйпанликлардан Ҳумоюн Муртозоев муваффақият қозонганди. Умумий голлар нисбати – 3:2, “Турон” фойдасига.
 

Жамоаларнинг барча учрашувлари:

03.07.2023  «Металлург» - «Турон»  1:1
21.11.2022  «Металлург» - «Турон»  1:0
02.07.2022  «Турон» - «Металлург»  2:0

“Турон” ҳақида
“Турон” футбол клуби 2017 йил ташкил этилган. Профессионал лигалардаги дебютини 2019 йили Ўзбекистон Про лигасининг Б лигасида амалга оширди. Илк мавсумидаёқ Б лигада муваффақият қозониб, Про лиганинг A лигасига йўлланма олди. 2020 йилги мавсумда жамоа таркиби бир қатор кучли футболчилар билан тўлдирилди ва Про лигада етакчига айланиб олди. Мавсум якунида Фарғонада “Нефтчи” жамоасига қарши “Истиқлол” стадионидаги дербида ғалаба қозониб, Про лига чемпионига айланди ҳамда Суперлига йўлланмасини расмийлаштирди.

Элитадаги дебют омадсиз чиқди. Жамоа охирги ўринни эгаллаб Про лигага тушиб кетди. Аммо бир йилнинг ўзидаёқ яна кучлилар сафига қайтишнинг уддасидан чиқди.

“Турон” бугунгача Суперлигада 46 та учрашув ўтказган. Жамоа 6 та ўйинда ғалаба қозонган. 21 та баҳсда дурангга имзо чеккан. 19 та учрашувда имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 30:66. Жамоанинг энг йирик ғалабаси – 2:0, энг йирик мағлубияти – 0:5.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 06:31, 04.10.2023.
Ўқилди: 1050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик