Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Рўзиқул Бердиев: «Зафар Холмуродовнинг «Насаф»га қўшган ҳиссаси беқиёсдир»

Баҳо:
+ | -

Сайтимизда мухлислардан "Насаф" футбол клуби бош мураббийи - Рўзиқул Бердиевга ҳам кўп саволлар келиб тушди.  Қуйида ана шу саволларга жавобларни ўқийсиз.

Рўзиқул Бердиевга юборилган саволлар ва олинган жавоблар:

bek_Uzbekistan никли мухлисдан: Келаси мавсумдан Олий лигамизда "Бунёдкор", "Пахтакор", "Локомотив", "Шўртан", "Бухоро" ва "Нефтчи" жамоалари юқори ўринлар учун курашга киришадилар. Уларнинг чемпионликка даво қилишга уринишлари тайин. Қолаверса, ушбу жамоаларда таркиб ҳам аъло даражада. "Насаф" бу жамоалар билан курашдан чўчимаяптими?
Жавоб: Нега чўчишимиз керак? Менимча, улар ҳам биздан чўчишса керак (кулиб).

bek_Uzbekistan никли мухлисдан: "Насаф" жамоасида ўтган йилдагидек ёрқин ўйин йўқ, таркибни янада кучайтириш ҳақида режалар қандай? Қайси футболчилар билан музокаралар бошланган? Ўзингиз қайси футболчиларни жамоада кўришни истар эдингиз?
Жавоб: "Насаф" жамоаси ҳар йили ўз олдига жиддий мақсадларни қўядиган жамоа ҳисобланади. Таркиб тузишда ана шу жиҳатлар албатта инобатга олинади. Бу йилги таркибимизда ёшларга эътибор қаратамиз, аммо уларнинг ёнида тажрибали ўйинчилар ҳам бўлишади. Ўтган мавсумни ҳозир таҳлил қилиб боряпмиз, мақсадимиз йўл қўйилган хатоларга барҳам бериш. Жамоамиз таркибида тўлиқ ҳали кимлар тўп тепиши аниқ эмас. Бунинг сабаби ҳаммага маълум, 20 декабрдан бошлаб клуб базасида жамоамиз аъзолари йиғила бошлашади. Шундан сўнг ҳамма ўйинчилар билан суҳбат ва музокаралар олиб борамиз, албатта кўз остимга олиб қўйган ўйинчилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар бегона эмас. Аниқ номзодлар ҳақида ҳозир тўхталмоқчи эмасман, бунинг учун мени маъзур тутасиз.

Адҳам Чориевдан: Зафар Холмуродов "Насаф"га қайтадими?
Жавоб: Зафар Холмуродов "Насаф"да ўйнаб, воҳамиз футбол ишқибозларининг қалбида чуқур из қолдирган ўйинчи ҳисобланади, "Насаф"нинг кучлилар сафидан жой олишида унинг ҳиссаси беқиёсдир. Тўғриси, ҳозир ўзим ҳам шу ҳақда ўйлаяпман. Лекин ҳозирча Зафар Холмуродов билан бу ҳақда суҳбат қилганимиз йўқ. Ўйлайманки, уни жамоага ёки клубга ишга таклиф қилсак, фойдаси катта бўлади.

Орифжон Абдуллаевдан: Севимли жамоамизни маҳоратли футболчиларимиз тарк этмоқда, бунга сабаб нима? Молиявий муаммоларми ёки раҳбарият?
Жавоб: "Насаф"ни Иван Бошкович, Андрей Переплёткинс ва Александар Петровичдан бошқа ҳеч ким тарк этгани йўқ. Артур Геворкян 20 декабрда клуб ихтиёрига етиб келади. Қолган ўйинчиларни клуб билан амалдаги шартномалари мавжуд.

2-савол: К.Тўраев, А.Юсупов, Ш.Гадоев, М.Зуҳуров, М.Каримов, Ж.Жиямуродовга, сир бўлмаса, бошқа жамоалардан таклифлар борми?
Жавоб: "Насаф" ўйинчиларига юртимизда фаолият олиб бораётган жамоалардан ҳам хорижий клублардан ҳам доимо қизиқиш ва таклифлар бўлиб туради. Шунингдек, ушбу ўйинчиларга ҳам таклифлар бўлишига шубҳа қилмайман. Такрор айтаман,жамоамизга ҳам тажрибали ўйинчилар керак.

Мана шу саҳифага "Насаф" жамоасининг яна бир мухлислар яхши кўрадиган ўйинчиси Алишер Юсуповга тушган саволни ва жавобини ҳам эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Савол Дадажон Маматкуловдан: Алишер, сиз “Насаф”нинг кўп йиллик содиқ футболчиларидан бири бўла оласизми?
Жавоб: Бошқачаси бўлиши мумкин эмас.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:02, 14.12.2012.
Ўқилди: 3769 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.