"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель ўз тарбияланувчиси Матис Тель ҳақида гапирди.
“Матис кетишни истамади, у қолишга ва курашишга қарор қилди. У “Мен шу ердаман ва мен буни қиламан” деган футболчи. Бу йигит ажойиб тарзда машқ қилади ва жамоада ўйнаган ролига мутлақо тўғри муносабатда бўлади", - дея Тухелдан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Жорий мавсумда Тель "Бавария" таркибида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.