Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ханчжоу-2022. 17 ёшли Шарифа Давронова Ўзбекистонга 16-олтин медални тақдим этди!

Баҳо:
+ | -

Осиё Ўйинларида бугунги иккинчи олтин медаль ўз ҳисобимизга қўшилди. Енгил атлетиканинг аёллар ўртасида учҳатлаб сакраш баҳсларида Шарифа Давронова энг яхши натижани қайд этди.

17 ёшли ҳамюртимизнинг 6 та уринишидан иккитаси муваффақиятли бўлди. У илк уринишда 13,98 метрга сакраган бўлса, иккинчи уринишда 14,09 метрни забт этиб, шахсий рекордини янгилади.

Шахсий рекорди Давронованикига нисбатан яхшироқ бўлган бошқа маҳоратли спортчилар эса Шарифадан яхшироқ натижа қайд эта олишмади. Иккинчи поғонани хитойлик Руи Женг (13,92) эгаллаган бўлса, бронза медали япониялик Марико Моримотога насиб этди (13,78).

Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 53 тага етди — 16 олтин, 15 кумуш ва 22 бронза. Ҳамон 5-поғонадамиз. Ҳиндистон ҳисобида ҳам 16 та олтин бор, аммо уларнинг кумушлари сони — 29 та.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:25, 04.10.2023.
Ўқилди: 4244 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик