Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Никога даъвогарлар сони кўпайди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Бильбаонинг «Атлетик» клуби футболчиси Нико Уильямсга даъвогарлар рўйхатидан жой олди.

Миш-мишларга кўра, аввалроқ хабар қилинганидек, 21 ёшли футболчига «Барселона», «Манчестер Сити», «Реал Мадрид» ва «Астон Вилла» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Экрем Кўнурнинг хабарига кўра, «Арсенал» Уильямсни қўлга киритиш учун курашга қўшилган.

Истиқболли испанияликнинг «Атлетик» билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади, бу эса футболчига бўлган қизиқишни оширган.

Жорий мавсумда Нико Уильямс басклар жамоаси учун бешта ўйин ўтказиб, тўртта голли узатмани қайд этди. Transfermarkt портали вингернинг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:10, 04.10.2023.
Ўқилди: 986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.