Шотландиянинг “Сельтик” клуби бош мураббийи Брендан Рожерснинг фикрича, унинг жамоаси Чемпионлар лигаси доирасида “Лацио” билан ўйинда (1:2) омадсизликка учраган.
“Якуний натижа нуқтаи назаридан жуда ачинарли ўйин. Мен хафаман, чунки жамоа яхши ўйин кўрсатди, биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик. Футболчиларга нисбатан эътирозим йўқ – улар нимага қодир эканликларини кўрсатишди”, деди шимолий ирландиялик мутахассис.
"Сельтик" "E" квартетида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. "Лацио" 4 очко билан "Атлетико" билан биринчи ўринни бўлишиб турибди.