Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Бен Чилвелл Лига кубоги доирасидаги "Брайтон"га қарши ўйинда (1:0) олган жароҳати ҳақида фикр билдирди. Футболчи жароҳат сабаб икки ойни ўтказиб юборади.
“Ёмон серия давом этмоқда. Мен жуда хафаман. Карерада кўтарилишлар ва пасайишлар бўлади. Бу ҳаёт. Барчамиз бор эътиборимизни “Челси”ни яна юқорига олиб чиқишга қаратганмиз. Мухлисларга меҳр ва қўллаб-қувватлаганликлари учун катта раҳмат айтмоқчиман", - дея хабар беради клуб матбуот хизмати.
Жорий мавсумда ҳимоячи Лондон жамоаси сафида еттита ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.