Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Кей-лига тўпурари «Сеул»ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Корея кей-лигаси тарихига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу чемпионатда бир футболчининг кетма-кет икки йил тўпурар бўлганлиги кузатилмаган экан. «Сеул» ҳужумчиси Деян Дамянович эса бу борада Кей-лига тарихига кирадиган бўлди.

У бу йилги мавсумда жамоасининг 40% голига муаллифлик қилди. У бир қанча муҳим ўйинларда жамоасига ғалаба келтирди. Икки йиллик танаффусдан кейин «Сеул» яна Кей-лигада 1-ўринни қўлга киритди ва 500,000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот билан биргаликда Осиё Чемпионлари Лигасига йўлланмани нақд қилди. Деян Дамянович 6 йилдирки Кей-лигада тўп суриб келмоқда. У бу йилги мавсумда 31 та гол билан бир мавсумда энг кўп киритиш бўйича ҳам кей-лига рекордини янгилади. Футболчи тезлик борасида мақтана олмаса-да, ўнг ва чап оёғида баравар кучли зарба бера олиши билан эътиборга тушди. 2006 йили Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли»сидаги ўйинлари билан Осиё футболига кириб келган Дамянович 2007 йили «Инчхон Юнайтед» билан шартнома тузди. 1 йил ўтиб эса у «Сеул»га ўтди. Ҳужумчи Черногория терма жамоасида ҳам бир нечта ўйинларда иштирок этган.

«Сеул – менинг иккинчи ватаним. Бу ерда мени ҳаммаси қониқтирмоқда. Кей-лигага келганимга ҳам олти йил бўлди. Агар сеулликлар хохлашса бу еда узоқ муддат ўйнаш ниятидаман», дейди 31ёшли черногорлиялик футболчи яқинда берган интервюларидан бирида. «Ўтган йили 24 та гол билан тўпурар бўлгандим. Бу йил эса олдимизга янада улканроқ вазифа қўйдик ва голларим сонини ҳам ошира олдим».

Ҳозирда Деян Дамяновичга Хитой ва араб мамлакатларининг бир қанча жамоалари оғиз солишмоқда. Кейинги йили Осиё Чемпионлар лигасида ўйнайдиган «Сеул»нинг истеъдодли болқонлик футболчини сақлаб қолиши қийин бўлиши мумкин.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:38, 15.12.2012.
Ўқилди: 4604 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.