Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

10 йилда 1 миллиарддан кўп – бу АПЛ рекорди

Баҳо:
+ | -

«МЮ» раҳбарияти 31 июль куни Adidas компанияси билан янги, 10 йиллик ҳамкорлик шартномасини расмийлаштирди.

Унга мувофиқ, Германия спорт бренди 2035 йилнинг ёзига қадар Манчестер жамоасининг техник ҳомийси мақомида қолади. Daily Mail нашри маълумотига қараганда, Adidas ва «Юнайтед» ўртасидаги ушбу битим АПЛ тарихидаги рекорд келишувдир. Янги шартнома бўйича жамоанинг йиллик даромади 75 миллиондан 90 миллион фунт (115 миллион доллар)га кўтарилади. Демак, 10 йиллик ҳамкорлик қиймати 1 миллиард доллардан баланд!

«МЮ»нинг Adidas билан ян-ги битими АПЛ учун рекорд бўлсада, дунё миқёсида бундай эмас. Аниқроғи, «қизил иблислар» шартномаси жаҳон бўйича 3-ўринда қайд этилди. Лекин алоҳида таъкидлаш керак, кўплаб катта клублар ҳам бу масалада ўртача кўрсаткичга эга. «Юнайтед» эса ҳомийлар билан иш ортидан барқарор равишда катта пул оладиган кам сонли клублардан биридир. Тўғри, шартномада баъзи нюанслари ҳам бор. Дейлик, агар клуб қаторасига икки мавсум Европа Чемпионлар Лигасига чиқолмаса, Adidas тўловни қисман қисқартиради.

Бошқа клубларга тўхталсак, «Ливерпул»да ҳомийлар билан ишлаш схемаси анча мураккаб. Шартнома бўйича Nike йилига 30 млн. фунт тўлайди - бу нақд сумма. Шунингдек, клуб футболкалар сотувидан ҳам улуш олади. Шу тариқа «Ливерпул»нинг йиллик даромади ўртача ҳисобда 70-80 млн. фунтга етади. Яна бир жиҳат шуки, «Манчестер Сити» ва Pumа ҳамкорлиги Англияда Adidas ҳамда Nike брендларининг умумий тўлиқ гегемониясини бироз сусайтирди. Амалдаги чемпионнинг ҳомийлик шартномасида ўзига хос томони ҳам бор. Чунончи, келишув фақат «Манчес­тер Сити» эмас, балки City Football Group таркибидаги «Мельбурн Сити» (Австралия), «Жирона» (Испания), «Атлетик Торке (Уругвай) ва «Сичуан Цзюн» (Хитой) клубларини ҳам қамраб олган.

Шу ўринда яна бир маълумот. The Sun нашрида ёзилишича, «МЮ» орада Мэйсон Гринвуд масаласида Adidas билан махфий музокара олиб борган ва техник ҳомий зўравонликда айбланган ҳужумчининг қайтишини маъқуллаган. Тўғри, Германия бренди вакиллари бу маълумотни тасдиқлашмади. Қолаверса, Гринвуд охир-оқибат, ижара келишуви бўйича «Хетафе»га йўл олди.

Adidas томонидан «МЮ»га мавсум-2023|2024 учун тайёрланган формалар

Уй ўйинлари учун - анъанавий қизил-қора рангларда.

Сафар ўйинлари учун - қизил ва оқ чизиқли қуюқ яшил рангда. Ушбу кутилмаган дизайн «МЮ»нинг илк сафар ўйинларида фойдаланган либосларидан илҳомланган ҳолда ишланган.

Захира - тўлиқ оқ рангда, логотип ҳам жуда оддий.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:49, 05.10.2023.
Ўқилди: 2875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3313]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2172]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1880]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1867]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1688]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1685]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1580]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1524]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик