Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Исталган жамоа таркибини кучайтириши мумкин бўлган 10 нафар клубсиз қолган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Трансфер ойнаси ёпилди. Аммо клубларда ҳали ҳам эркин агентлар орқали таркибни кучайтириш имконияти бор. Ҳайрон қоладиган томони шундаки, ҳозирда клубсиз қолган кучли футболчилар кўп.

Биз Transfermarkt портали томонидан нарх белгиланган 10 нафар энг яхши эркин агентар ҳақида фикр юритамиз.

1. Давид де Хеа (13 миллион евро)

"Манчестер Юнайтед" 12 йиллик ҳамкорликдан кейин шартномани узайтирмади. Де Хеа Испания, Италия ва Саудия Арабистонидан вариантларга эга эди, аммо улар турли сабабларга кўра посбонга мос келмади. Де Хеа муносиб таклиф олмаса, фаолиятини якунлайди, деган миш-мишлар тарқалди. Лекин у ҳали футболдан кетгани йўқ.

2. Жесси Лингард (8 миллион евро)

"Ноттингем Форест"да бир мавсум ўтказди ва клубни тарк этди. Ёзда ҳатто миш-мишлар уни ЦСКА билан боғлади, аммо кейин бу маълумот агентлар томонидан рад этилган. Ҳозир у Саудия Арабистонига бир ойга жўнаб кетди, у ерда Стивен Жеррард бошчилигидаги "Ал-Иттифоқ” жамоасида бир ой машғулот ўтказади. Тўлиқ шартнома ҳақида ҳали гап кетмаяпти.

3. Шека (6 миллион евро)

Португалиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи сўнгги 5 йилни Францияда ўтказди. Саудия Арабистонига кетишга яқин турганди, аммо бу трансфер амалга ошмай қолди.

4. Эден Азар (5,5 миллион евро)

Эден Азар ҳақида қанчалик ачинарли: яқинда у дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди, лекин у "Реал"га ўтди, мотивациясини йўқотди, жароҳат олди, семириб кетди ва орқага қараб кетди. Ҳозир клубсиз қолган футболчи фаолиятини якунлаши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин у ҳали бу қарорга келмаган.

5. Жан-Филлип Гбамен (4,8 миллион евро)

ЦСКА мухлислари Гбаменни яхши эслашади - 2022 йилда у клубга олти ойга ижарага олинганди. Шундан сўнг Гбамен Туркиянинг "Трабзонспор" клубига кўчиб ўтди ва энди унинг "Эвертон" билан шартномаси тугади.

6. Санти Мина (4 миллион евро)

Андалусия Олий суди уни зўрлаш учун 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганидан сўнг, "Сельта" у билан шартномани бекор қилди. Эндиликда Мина озодликда, ҳукм устидан шикоят қилиш жараёни давом этмоқда.

7. Хосе Кампанья (3 миллион евро)

30 ёшли испаниялик ҳимоячининг сўнгги клуби Сегунданинг "Леванте" клуби бўлди. Ҳозирда Кампаньяга Испаниянинг турли лигалардан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар бор.

8. Янн М’Вила (2,5 миллион евро)

Европадаги истиқболли фаолияти ўрнига Қозоннинг "Рубин" клубига ўтган бу иқтидорли футболчи эсингиздами? Ҳозир 33 ёшда М’Вила эркин агент саналади.

9. Неманья Йович (2,5 миллион евро)

"Партизан" клуби тарбияланувчиси ва Сербия терма жамоаси футболчиси 21 ёшида клубсиз қолди. Ҳаттоки ўтган мавсумда уни яхши жамоалар кузатиб боришганди.

10. Сулаймон Думбия (2,5 миллион евро)

Ўзининг энг яхши йилларини Франциянинг "Анже" клубида ўтказди. Август ойи охирига қадар у Франция жамоаларидан бири билан шартнома имзолаши кутилганди, аммо якунда бу амалга ошмади.

***

Ҳозирда эркин агент бўлган футболчилар:

Роберто Сориано (ярим ҳимоячи, Италия);
Андре Айю (ярим ҳимоячи, Франция);
Валон Бериша (ярим ҳимоячи, Косово);
Тимо Хорн (дарвозабон, Германия);
Карим Беллараби (ярим ҳимоячи, Германия);
Алеиш Видаль (ярим ҳимоячи, Франция);
Андрос Таусенд (ярим ҳимоячи, Англия);
Марко Бенсси (ярим ҳимоячи, Италия);
Адриен Силва (ярим ҳимоячи, Португалия);
Фил Джонс (ҳимоячи, Англия);
Шкодран Мустафи (ҳимоячи, Германия);
Серхио Асенхо (дарвозабон, Испания);
Раджа Наингголан (ярим ҳимоячи, Бельгия).

Киритилди: 12:28, 07.10.2023.
Ўқилди: 6186 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.