Матбуотда агар жамоа «Кальяри»га ютқазса, Жозе Моуриньо «Рома» бош мураббийлигидан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Бироқ Рим клуби бу миш-мишларни рад этди, дея хабар беради ANSA.
Моуриньонинг «Рома» лагеридан истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар сохта деб аталди. Клуб португалиялик мураббийни қўллаб-қувватлашини билдирди.