«Барселона» бош мураббийи Хави Эрнандес ҳужумчи Роберт Левандовскининг жароҳати ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, польшалик форвард Чемпионлар лигаси доирасида «Порту»га қарши ўйинда жароҳат олганди.
Энди футболчи бир ойга яқин вақтни ўтказиб юборишга мажбур, жумладан, «Реал Мадрид»га қарши «эл-класико»ни ҳам.
«Левандовскини йўқотиш одамни хафа қилади. У бизнинг тўпураримиз, ҳужумкор таянч нуқтамиз ва етакчимиз.
Робертнинг позициясида Феликс ва Торрес ўйнаши мумкин, шунингдек, бизда ўринбосарлардан Пау Виктор ҳам бор.
Бизнинг ихтиёримизда Левандовски ролига мослаша оладиган бир нечта ўйинчилар бор», - деди Хави матбуот анжуманида.