Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Санчо январда А Серияга кетиб қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчо "Ювентус"нинг нишонига айланди.

23 ёшли футболчи ҳамон жазо муддатини ўтамоқда - у жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан можаро туфайли жамоадан четлатилган. Англиялик футболчининг келажакда "қизил иблислар" сафида ўйнаши ёки ўйнамаслиги ҳозирча малум эмас. The Sun хабарига кўра, "Ювентус" Санчо учун даъвогарлар рўйхатига қўшилди. Турин клуби футболчини январда ижарага олмоқчи, аммо "Манчестер Юнайтед" Жейдоннинг маошининг ярмини тўлашда давом этишига умид қилмоқда. Шартномада сотиб олиш имконияти ҳам бўлиши мумкин.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Санчонинг нархи 45 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 08:14, 08.10.2023.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.