Италия тартиб интизом қўмитасининг қарорига мувофиқ «Наполи» клуби икки очкодан маҳрум қилинадиган бўлди. Клуб ҳимоячилари Паоло Каннаваро ва Жанлука Грава эса олти ойга футболдан четлатилди.
Бундай жазо кўрилишига 2010 йилнинг 16 майида жамоа «Сампдория» билан келишилган учрашув ўтказгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Шунингдек учрашув келишилган бўлиши мумкинлигини билган ва керакли ташкилотларга хабар бермагани учун юқорида номи саналган футболчилар ҳам жазоланишадиган бўлди. Бу футболчилар ўйинни атайлаб ютқазиб беришдан бош тортганлари учун камроқ жазо олганлар. Келишилган ўйин ташкил қилишга уринган дарвозабон Маттео Жанелло эса уч йилу, уч ойга футболдан четлатилган.