Кириш Регистрация

Гринвуд Ямайка терма жамоаси учун ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси эшиклари энди Мейсон Гринвуд учун ёпилган бўлса-да, бошқа жамоаларнинг эшиклари ёпиқ эмас. Хусусан, Гринвуднинг Ямайка терма жамоасида ўйнаши эҳтимоли бор. Футболчининг ота-онаси айнан ямайкаликлар. Бу Гринвудга ушбу орол-штат терма жамоасида ўйнаш имкониятини беради. Ямайка бош мураббийи Хеймир Ҳаллгримсон ҳам худди шундай сценарийни қўллаб-қувватлайди:

"Жамоамизда энг зўр иқтидор эгалари бўлишини истаймиз. Агар у жисмоний формасига қайтса, биз у билан ишлашдан мамнун бўламиз", деди исландиялик мутахассис.

Гринвуд ҳозирда Испаниянинг “Хетафе” жамоасида ўйнайди.

Киритилди: 20:37, 09.10.2023.
Ўқилди: 1752 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.