Бугун Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Ироққа қарши майдонга тушади, дея хабар берди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Ироқ терма жамоасига қарши ўйин ўтказади. Мазкур баҳсда вакиллар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон қора либосда ҳаракатланади.
Ўйин Фарғонадаги “Само” спорт мажмуасида соат 18:00 да бошланади. Уни “Спорт” ТВ орқали томоша қилиш мумкин. Учрашувга кириш бепул.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2024 йил Таиланд мезбонлик қиладиган Осиё кубогига йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритди.