Туркия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Бурак Йилмаз “Бешиктош” клубини вақтинчалик бош мураббий сифатида бошқаради. У шу ҳафта бошида ишдан бўшатилган Шенол Гюнеш ўрнини эгаллади.
38 ёшли Йилмаз шу йилнинг июнь ойида футболчилик фаолиятини якунлаган ва июль ойида “Бешиктош” мураббийлар штабига ёрдамчи мураббий сифатида қўшилган эди.
8 турдан кейин “Бешиктош” Туркия чемпионатида 16 очко билан 4-ўринда бормоқда.