Италия чемпионатининг саккизинчи туридан ўрин олган ўйинда «Милан» дарвозабони Майк Меньян майдондан четлатилди.
Туриннинг «Ювентус» клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Фабрицио Раванелли франциялик дарвозабонни ҳимоя қилиб чиқди.
У Майкни «қотил» деб аташга уринган инсонларни масхара қилди - Раванеллининг сўзларига кўра, Меньянда ўша пайти бошқа илож қолмаган.
«Меньян тўп учун чиқди. У рақибини синдиришга ҳаракат қиладиган ўйинчи эмас, тўғри ниятли дарвозабон.
Воқеа хунук эди, лекин Майкни қотил деб аташ бемаънилик», - дея Раванеллининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.