"Ливерпуль" ва Шотландия терма жамоаси ҳимоячиси Эндрю Робертсон Испанияга қарши Евро-2024 саралашининг биринчи таймида жароҳат олди.
Дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири Севильядаги учрашувнинг 44-дақиқасида рақиб дарвозабони Унаи Симон билан тўқнашувда қўлидан жароҳат олди. Жамоа сардори ўрнига Нейтан Паттерсон майдонга тушди.