Каталониянинг "Барселона" клуби сардори Серхи Роберто бу мавсум унинг жамоа либосидаги охиргиси бўлишини тушунади. Журналист Габриел Санз берган маълумотларга кўра, футболчининг шартномаси узайтирилмаслиги барча томонларга аён.
Эслатиб ўтамиз, Робертонинг "Барселона" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Ўтган мавсумда Серхи билан шартнома узайтирилганди, аммо томонлар футболчининг 2024 йилнинг ёзида эркин агент сифатида кетишини тушунишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Бускетс кетганидан сўнг айнан Роберто "Барселона"нинг янги сардорига айланди. Жорий мавсумда Серхи Испания чемпионатида 4та ўйин ўтказиб, битта гол урди.