Тошкентнинг «Локомотив» клуби йиғинларида янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
«17 декабрдан бошланган йиғинларга россиялик ва украиналик легионерлар ҳам келиб қўшилдилар», деб ёзади клуб расмий сайти.
Cайтнинг маълум қилишича, кўрикдан ўтаётган футболчилар бир украиналик Игорь Тимченко ва бир россиялик Алан Кусов.
Тимченко 1986 йилнинг 16 январида туғилган бўлиб ўз вақтида «Локомотив» (Москва), «Металлург» (Донецк), «Закарпатье», «Ворскла», «Черноморец» (Одесса) клубларида тўп сурган. Амплуаси бўйича ҳужум чизиғида тўп суради.
Россия фуқароси саналган Алан Кусов эса 1981 йилнинг 11август кунида туғилган. «Алания», «Луч-Энергия», «Торпедо» жамоаларида тўпган Россия терма жамоаси сафида битта, олимпия терма жамоаси сафида эса олти учрашувда майдонга тушган. Яримҳимоя чизиғида тўп суради.
Ҳозирча футболчиларнинг клубда қолиши борасида маълумотлар берилмаган. Барчаси кўрик натижаларидан сўнг маълум бўлади.