Португалия терма жамоаси марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду 2024 йилги Европа чемпионатида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди.
“Умид қиламанки, мен Еврода ўйнайман. Турнирга ҳали кўп вақт бор, шунинг учун аниқ бир нарса дейишнинг иложи йўқ. Жароҳатлардан қочиб, турнирга боришни истайман. Мен Португалияни эрта тарк этдим, лекин бу мамлакат ҳар доим менинг уйим бўлиб қолади. Агар Португалияда ўйнасам, мени барча стадионларда қўллаб-қувватлашади”, - дея 38 ёшли тўпурарнинг сўзларини келтирган инсайдер Фабрицио Романо.
Бир кун аввал Португалия терма жамоаси Словакияни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. Ушбу муваффақият эвазига пиренейликлар Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати йўлланмасини кафолатлади.