Кириш Регистрация
28/03 01:00 Барселона 3-0 Осасуна
28/03 16:45 Қизилқум 1-3 ОКМК
28/03 19:30 Навбаҳор 2-2 Андижон
28/03 20:00 Бунёдкор 3-1 Сурхон
29/03 18:00 Реал Сосьедад - Вальядолид
29/03 18:30 Насаф - Нефтчи
29/03 19:00 Венеция - Болонья
29/03 19:00 Комо - Эмполи
29/03 20:00 Машъал - Сўғдиёна
29/03 20:15 Эспаньол - Атлетико
29/03 20:30 Пахтакор - Динамо
29/03 22:00 Ювентус - Женоа
29/03 22:30 Алавес - Райо Вальекано
30/03 00:45 Лечче - Рома
30/03 01:00 Реал Мадрид - Леганес
30/03 15:30 Кальяри - Монца
30/03 17:00 Хетафе - Вильярреал
30/03 18:00 Фиорентина - Аталанта
30/03 19:15 Барселона - Жирона
30/03 21:00 Интер - Удинезе
30/03 21:30 Валенсия - Мальорка
30/03 21:30 Атлетик Бильбао - Осасуна
30/03 23:45 Наполи - Милан
31/03 00:00 Бетис - Севилья

“Металлург” назорат учрашувида “Пахтакор”га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган бўшлиқни тўлдириш мақсадида бугун “Металлург” чемпионат пешқадами “Пахтакор” майдонида мезбонларга қарши назорат учрашувини ўтказди.

Бекободликлар бош мураббийи Веско Стешевич биринчи таймда чемпионат давомида ўйин амалиётига кам эга бўлаётган футболчиларни майдонга туширди. Биринчи бўлимда мезбонлар иккита вазиятдан унумли фойдаланиб, гол киритишди. Даставвал бурчакдан узатиб берилган тўпни Метю Стинворден боши билан уриб, дарвоза тўрига туширган бўлса, иккинчи гол польшалик ҳужумчи Пшемислав Банашакнинг маҳорати маҳсули бўлди.

Иккинчи таймда “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Асосий таркиб футболчилари майдонга тушгач, бекободликлар ўйинида кескин ўзгариш сезилди. Майдон эгалари дарвозаси ёнида кетма кет голлик вазиятлар яратилди. Шундай ҳужумлардан бирини Аброр Тошқўзиев голга айлантирди ва ҳисобни қисқартирди. Учрашув охирида Шаҳзод Убайдуллаев ҳамда Сардор Абдураимовларда ҳам гол уриш учун яққол вазиятлар бўлди. Аммо биринчи ҳолатда майдон эгалари посбони ишончли ўйнаган бўлса, иккинчи вазиятда “Металлург” ярим ҳимоячисининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Назорат учрашуви
“Пахтакор” – “Металлург” – 2:1 (2:0).
Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони.
Ҳакамлар: Р.Лутфуллин, С.Шоюсупов, А.Усмонов.
Гол: М.Стинворден, П.Банашак, А.Тошқўзиев.
«Пахтакор»: П.Павлюченко, Ш.Аъзамов,  Д.Турсунов, Д.Саитов, М.Стинворден, Ш.Азмиддинов, С.Поёнов,  Д.Ҳамдамов, С.Собирхўжаев, А.Эргашбоев,  П.Банашак.
«Металлург»: А.Лобанов (А.Ортиқов, 46), Э.Исмоилов, Д.Махини (Р.Яздандўст, 46), Х.Сатторов, М.Алиқулов (Ш.Ғофурбеков, 46), Б.Шодмонов, А.Хайруллаев (К.Палич, 46), Ҳ.Ғофуров (С.Абдураимов, 46), М.Иброҳимов (А.Тошқўзиев, 46), Д.Темиров (И.Шайқулов, 46), Д.Шарипов (Ш.Убайдуллаев, 46).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 21:30, 14.10.2023.
Ўқилди: 1244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz