Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Ҳимоядаги муаммоларнинг "Манчестер Сити" ўйинларига таъсири

Баҳо:
+ | -

"Шаҳарликлар" АПЛ 8-тури марзказий баҳсида асосий рақобатчи ҳисобланган "Арсенал"га ютқазди (0:1) ва ФИФА кунлари олдидан турнир жадвалидаги етакчилигини бой берди. Гвардиола шогирдлари Премьер лигада кетма-кет иккита ўйинда мағлубият аламини тортди. Лига Кубогида эса "Ньюкасл"га мағлуб бўлиб турнирни эрта тарк этди. Клубнинг самарали ўтказаётган ягона турнири ЕЧЛ. Ҳозирча, "Срвена Звезда" ва "Лейпциг" бир хил 3:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Хўш, Англияда Гвардиола жамоасига нима бўляпти? Тизим инқирозими ёки тасодифми?

Родрининг йўқлиги жамоага жиддий таъсир кўрсатди

Клуб Родри ўйнаган барча ўйинларда ғалаба қозонди ва аксинча, у майдонга тушмаган ўйинларда мағлуб бўлди. Бу шунчаки тасодиф эмас.

Родри - Гвардиоланинг каруселидаги айланиш ўқи, унинг атрофида жамоанинг қолган қисми ҳаракатланади. "Шаҳарликлар"нинг муваффақиятсизлиги айнан испанияликнинг дискваливикацияси билан бошланди: аввалига "Ньюкасл"га ютқазиб Лига Кубогидан чиқиб кетди ва "Арсенал"га минимал ҳисобдаги мағлубият. Мазкур учрашувлар оралиғида ЕВЛ доирасида "Лейпциг"га қарши ўйин бўлиб ўтди ва унда Гвардиола жамоаси ғалаба қозонди (3:1). Ўша баҳсда Родри тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракатланди.

Пепнинг муаммоси шундаки, у Родрисиз ўйинларга тайёргарлик кўрмаган. Родри 2019 йилда Туманли Альбионга кўчиб ўтганидан сўнг, дарҳол клубнинг ажрармас футболчисига айланди. Ҳимояда ҳам ярим ҳимояда ҳам ўзини кўрсатиш учун вақт унча кўп вақт керак бўлмади. Гвардиоланиг талабларига тўлиқ мос келди.

Премьер Лигадаги кетма-кет икки мағлубият, "Сити" учун бу кутилмаган ҳолат

Гвардиола 2016 йилдан бери "Сити"ни бошқариб келмоқда ва АПЛдаги фаолияти давомида иккинчи марта бундай ҳолат юз берди. Биринчиси, илк мавсумда дастлаб "Челси"га сўнгра, "Лестер"га имконият бой берилган.

2018/19 йилги мавсумда ҳам Пеп жамоаси декабрь ойида "Кристал Пелас" ва "Лестер"га сафар ўйинларида мағлуб бўлганди. Аммо бу мағлубиятлар турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қилмаган.

Аслини олганда "Манчестер Сити" 2020/21 ва 2021/22 йилги мавсумларни бу мавсумдагиданда ёмонроқ бошлаган, аммо АПЛ чемпионига айланган.

Кейинги режалар қандай?

Премьер Лигадаги икки кетма-кет омадсизликдан сўнг ҳам Гвардиола шогирдларини фаворитлар сафидан чиқармаслик керак.

Чуқурроқ ўйлаб қаралганда, ҳар икки баҳсда "Сити" ёмон ўйнамади, вазиятлар максимал даражада яратилди, аммо сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар жамоанинг зарарига ишлади.

Гвардиола даврида "Арсенал"га илк марта мағлуб бўлинди. Бунгача, 2015 йилда Лондон клуби буни уддалаганди. Ўшанда "Арсенал" мураббийи Венгер эди.

Олдинда "шаҳарликлар"ни 3 қийинроқ баҳслар кутиб турибди. Дастлаб, АПЛда "Брайтон", кейин ЕЧЛда "Янг Бойз" ва яна АПЛда дерби "Манчестер Юнайтед"га қарши.

"Ҳаммада камчилик бўлади ва биз кейинги баҳсларда етакчилар билан яхшироқ ўйнаб, ғалаба қозонамиз", - деди Гвардиола.

Манба: sportexpress
Киритилди: 21:59, 14.10.2023.
Ўқилди: 2061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.